«Наманган Чорсу дехқон универсал бозори»акциядорлик жамияти
акциядорлари диккатига!
«NAMANGAN CHORSU DEHQON UNIVERSAL BOZORI» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йилнинг 13 сентябр куни соат 16-00 да жамият биносининг (Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси, 33-уй) мажлислар залида ўтказилсин ва йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги “Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги ПФ-5630-сонли фармони талаблари ижросини «CHORSU DEHQON UNIVERSAL BOZORI» акциядорлик жамиятида таъминлаш тўғрисида;
- жамият Кузатув кенгашининг корпоратив бошқарув нормалари бажарилиши якуни бўйича ҳисоботи;
- жамият бошқарувининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан ҳисоботи. Бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2018- 2019 йилларга тузилган “Бизнес режаси ва харажат сметаси”ни тасдиқлаш;
- жамиятнинг 2018 йил фаолияти юзасидан тафтишчисининг ҳисоботи ва аудитор хулосасини тасдиқлаш;
- жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил 24 ноябрдаги карорига асосан ёпик тарзда муомалага чикарилган номинал қиймати 1000 сўм бўлган, 33 121 дона оддий акциялар чикарилувини бекор килиш ва депозитарий ҳисоб варағига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
- «CHORSU DEHQON UNIVERSAL BOZORI» акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш;
- жамиятнинг умумий йиғилиш, Кузатув кенгаши, Ижроия органи ва Тафтиш комиссияси ҳақидаги низомларни тасдиқлаш;
- жамиятнинг бошқарувчи органи – Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш;
- жамият кузатув кенгаши раисига иш ҳақи ва аъзоларини рағбатлантириш микдорини белгилаш тўғрисида;
- жамият Тафтишчиси ва ички аудиторини сайлаш;
- жамият аудиторини сайлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдорини белгилаш;
- жамият миноритар қўмита аъзоларини сайлаш;
2. Умумий йиғилиши тўғрисида акциядорларни хабардор этиш реестри 2019 йил 23 август, йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш санаси 2019 йил 9-сентябр кунлари бўйича белгиланган Йигилишга Сизнинг шахсингизни тасдикловчи ҳужжат билан, вакилга эса нотариал тартибда тасдикланган ишончнома ва шахсини тасдикловчи хужжат асосида катнашишлари сўралади
Кузатув кенгаши