«NAMANGAN CHORSU DEHQON UNIVERSAL BOZORI» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
«NAMANGAN CHORSU DEHQON UNIVERSAL BOZORI» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2023 йилнинг 30 июн куни соат 16-00 да жамият биносининг (Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси, 333-уй) мажлислар залида ўтказилади ва йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
Навбатдаги умумий йиғилиши тўғрисида акциядорларни хабардор этиш учун тузилган реестр санаси 2023 йил 31 май, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси –2023 йил 26 июн.
Акциядорлар навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича ахборотлар (материаллар) билан танишиш учун Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси, 333-уй манзилига мурожат қилишлари мумкин.
Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Жамият электрон почта манзили: info-chorsunam@umail.uz, веб-сайт: chorsunam.uz
Кузатув кенгаши