Жамият ўз мақсадларига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
-аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиш ва сотиб олиши учун шарт-шароитлар яратиш;
- аҳолининг чорва ҳайвонлари сотиши ва сотиб олиши учун шарт-шароитлар яратиш;
-кенг турдаги саноат моллари билан савдо қилишни амалга ошириш мақсадида тадбиркорларга шарт-шароитларни яратиб бериш, савдо ўринлари, турғун савдо шаҳобчаларидан фойдаланган ҳолда улгшуржи ва чакана савдони ташкил этиш;
-савдо-харид ва воситачилик фаолияти билан шуғулланиш;
-умумий овқатланиш шаҳобчаларини ташкил қилиш, музқаймоқ, яхна ичимликлар, макарон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
- қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
- халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
-хайрия фаолияти, оталиқ ва ҳомийлик ёрдами кўрсатиш;
-пуллик транспорт турадиган жойларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш;
-супермаркетлар, дўконлар, савдо уйлари ва бошқа савдо нуқталарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижда ташкил этиш;
-юридик ва жисмоний шахсларга маълумот, маркетинг, реклама, сервис, воситачилик, агентлик, маслаҳат, вакиллик, дилерлик хизматларини кўрсатиш;
-сармоядорлик фаолияти, шу жумладан турли масъулияти чекланган жамиятлари ва бошқа хўжалик жамиятлари, компаниялар ва қўшма корхоналар фаолиятида иштирок этиш;
-тижорат дўконлари ва брокерлик идораларини ташкил этиш