«NAMANGAN CHORSU DEHQON UNIVERSAL BOZORI» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2023 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 2024 йилнинг 25 апрел куни соат 15-00 да Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси, 333-уйда жойлашган жамият биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қиламиз.
Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Жамият кузатув кенгашининг 2023 йил якуни ҳамда 2024 йилнинг 1-чорагида бажарилган ишлар бўйича ҳисоботини тинглаш.
3. Жамият директорининг 2023 йил якунлари бўйича бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича молия хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича жамият ижроия органи фаолияти самарадорлиги муҳим кўрсаткичлари(СМК)ни кўриб чиқиш ва унга баҳо бериш.
7. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд миқдорини белгилаш.
8. Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш.
9. Жамиятнинг 2024 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш.
10. Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ҳамда унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
Навбатдаги умумий йиғилиш тўғрисида акциядорларни хабардор этиш учун тузилган реестр санаси 2024 йил 02 апрел, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 2024 йил 19 апрел.
Рўйхатга олиш 2024 йил 25 апрел куни соат 14-00 дан бошланади.
Акциядорлар навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича ахборотлар (материаллар) билан танишиш учун Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси, 333-уй манзилига мурожат қилишлари мумкин.
Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахс раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Жамият электрон почта манзили: info-chorsunam@umail.uz, веб-сайт: chorsunam.uz
Кузатув кенгаши