«NAMANGAN CHORSU DEHQON UNIVERSAL BOZORI» акциядорлик жамияти 2024 йилнинг 26 декабр куни соат 15-00 да жамият биносининг (Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси, 333-уй) мажлислар залида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг 2024 йил 25 апрелдаги умумий йиғилиши 11-масаласи - Жамият директорини сайлаш юзасидан қабул қилган қарорини бекор қилиш.
3. Жамият директорини сайлаш.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш тўғрисида акциядорларни хабардор этиш учун тузилган реестр санаси 03 декабр 2024 йил, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси –20 декабр 2024 йил.
Акциядорлар навбатдан ташқари акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича ахборотлар (материаллар) билан танишиш учун Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси, 333-уй манзилига мурожат қилишлари мумкин.
Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Жамият электрон почта манзили: info-chorsunam@umail.uz, веб-сайт: chorsunam.uz