“NAMANGAN CHORSU DEHQON UNIVERSAL BOZORI” АЖ 2019-2020 йилларда бажарилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари қийматини қайта баҳолаш бўйича мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади:
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоланган корхоналар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2025 йил 19 май соат 16:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Наманган вилояти, Наманган шахри, Уйчи кўчаси, 333- уй , “NAMANGAN CHORSU DEHQON UNIVERSAL BOZORI” АЖ маъмурияти.
Маълумот учун телефонлар: +99897 371 2006